locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Деклан Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 30 май куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» клуби яримҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар бермоқда.

Англиялик футболчи Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган ярим финал жавоб баҳсида тўлиқ ҳаракат қилди. Мазкур ўйинда «канонирлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Райс ушбу баҳсда самарали ҳаракатлар (гол ёки ассист) билан ажралиб турмаган бўлса-да, майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарди.

Ўтказилган сўровномада «Арсенал» аъзоси ПСЖ ҳимоячиси Вилям Пачони ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эквадорлик футболчи «Бавария»га қарши кечган ярим финал учрашувида (1:1) тўлиқ ўйнаган ва натижага бевосита таъсир қилувчи ҳаракатларни амалга оширмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги турнирнинг финал учрашуви Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси 2026 йил 30 майга белгиланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг