locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Деклан Райс Англия терма жамоасининг Ганага қарши ўйинида сафга қайтишга тайёр

Ушбу баҳс 23-июн куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ганага қарши баҳсда жамоасининг асосий таркибига қайтишга тайёр. Бу ҳақда BBC Sport нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Райс Хорватияга қарши кечган ғалабали ўйинда (4:2) бел қисмидаги оғриқлардан шикоят қилган эди. Шифокорлар кўригидан сўнг, футболчи 23-июн куни бўлиб ўтадиган Англия терма жамоасининг иккинчи учрашувида майдонга тушишга тайёрлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, ўша ўйиндан сўнг «уч шерлар» бош мураббийи Томас Тухел яримҳимоячининг ҳолатидан хавотирда эканини билдирган эди: «Таваккал қилишни истамадим, умид қиламанки, жиддий ҳеч нарса йўқ. Биз бу масалага жиддий ёндашамиз».

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги унвон соҳиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг