locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Зерби Соланке ва Симонснинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди

Иккала футболчи ҳам «Вулверхэмптон»га қарши ўйинда жароҳат олишганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган «Вулверхэмптон»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олган ҳужумчи Доминик Соланке ва яримҳимоячи Хави Симонснинг ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди.

«Соланкеда мушак жароҳати бор. Унинг қай даражада жиддий эканини билмайман. Хавида эса тиззаси билан боғлиқ муаммо бор, биз яқин кунларда — душанба ёки сешанба куни батафсилроқ маълумотга эга бўламиз.

Соланкениинг жароҳати унчалик жиддий эмас, у неча ўйинни ўтказиб юборашини ҳозирча билмайман. Шунингдек, Хавининг ҳақиқий ҳолатини билишни истардим, чунки тизза жароҳати ҳар доим мушак жароҳатидан фарқ қилади. Хави оғриқ сездирган эди, бироқ ҳозиргина у билан икки дақиқа гаплашдим, у ўзини жароҳат олган вазиятдагидан кўра яхшироқ ҳис қилмоқда», — деди Де Зерби.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг