locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Зерби: «Баъзида футболда мураббийсиз ҳам яхшироқ бўлади»

"Тоттенхэм" устози "Окленд"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де Зерби: «Баъзида футболда мураббийсиз ҳам яхшироқ бўлади»
ФОТО: Getty images

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби «Окленд»га қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рақиб жамоа ҳозирча бош мураббийсиз қолмоқда. Уларнинг ўйин услубини билмасангиз, баҳсга қандай тайёргарлик кўрасиз?

— Баъзида, биласизми, футболда умуман мураббийсиз ҳам яхшироқ бўлади! «Окленд» футболчиларидан сўраш керак, уларнинг мураббийи борми ёки йўқми. Лекин мен улар ўтган мавсум чемпион бўлганини яхши биламан. Албатта, улар ўз маҳоратини намойиш этишни хоҳлашади.

Бу яхши ўйин бўлади. Биз қўлимиздаги энг кучли таркиб билан майдонга тушамиз. Жамоамизда ёш футболчилар кўп, чунки айрим ўйинчиларимиз Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичларигача етиб борган ва биз уларни эҳтимолий жароҳатлар хавфи туфайли таваккал қилдирмаймиз. Шунга қарамай, бу биз учун жуда жиддий баҳс бўлади, — деди де Зерби «Тоттенхэм» расмий сайтига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг