Де Лигт: Ҳозирги футболда тўрт ҳимоячи билан ўйнасангиз ҳам деярли барча жамоалар ҳужумни учлик марказий ҳимоячилар билан бошлайди
Манчестер Юнайтед ҳимоячиси Де Лигт қизил иблислар бош мураббийи Рубен Аморим тизими ҳақида фикр билдирди.
photo: gettyimages
Манчестер Юнайтед ҳимоячиси Де Лигт қизил иблислар бош мураббийи Рубен Аморим тизими ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозирги футболда, тўрт ҳимоячи билан ўйнасангиз ҳам, деярли барча жамоалар ҳужумни учлик марказий ҳимоячилар билан бошлайди. Ва биз ҳам кўпинча тўртликда ҳимоя қиламиз.
«Шу схема, бу схема» деб осон гапириш мумкин. Лекин охирида ҳамма нарса ўйин давомидаги мослашувга боғлиқ.
Бир хил схема бутун ўйин давомида ўзгармаслиги мумкин эмас. Биз ўз тузилмамиз доирасида мослашувчан бўлиш йўлини топишимиз керак, шунда ҳамма нарса керакли тарзда ишлайди», - деди футболчи.
Иброҳим Жалолов
Редактор