locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де ле Фуэнте: «Ажойиб биринчи бўлим ва яхши иккинчи таймни ўтказдик»

Испания терма жамоаси тўрт очко жамғариб, H гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де ле Фуэнте: «Ажойиб биринчи бўлим ва яхши иккинчи таймни ўтказдик»
ФОТО: Getty images

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Саудия Арабистони (4:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз ажойиб биринчи бўлимни ва яхши иккинчи бўлимни ўтказдик. Аввало, бу бизга эришган суръатимизни сақлаб қолишга ва олдиндаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўришга имкон беради. Уругвай билан ўйин мураккаб ва жуда қийин бўлади.

Буни футболчилар билан муҳокама қилдик ва ҳамма тез-тез вертикал ва интенсив ўйнашимиз кераклигига рози бўлди. Бу бизнинг зарбаларимиздан ҳам кўриниб турди — биринчи дақиқаданоқ рақибни «бўғдик» ва уни жарима майдончасига қамаб қўйдик. Бундай ёндашувдан жуда мамнунмиз, лекин биз ўсишда ва такомиллашишда давом этишимиз керак», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

2-турдан сўнг Испания терма жамоаси тўрт очко жамғариб, H гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Саудия Арабистони бир очко жамғариб, тўртинчи ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг