locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де ла Фуэнте Висенте дель Боскенинг рекордини янгилади

Испаниянинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 30 тага етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де ла Фуэнте Висенте дель Боскенинг рекордини янгилади
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. Европа
15.11.2025, Як.
Грузия
0
Испания
4

ЖЧ-2026 саралаш босқичининг 5-туридан ўрин олган Грузия – Испания учрашувидан сўнг «қизил фурия» тарихий натижага эришди.

Амалдаги Европа чемпиони рақибини 4:0 ҳисобига мағлуб этиб, мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 30 тага етказди. Бу ҳақда Испания қироллик футбол федерацияси хабар берди.

Шу тариқа, Луис де ла Фуэнте жамоаси ўз рекордини янгилади. Аввалги кўрсаткич 2010–2013 йилларда мураббий Висенте дель Боске бошчилигида қайд этилган эди. Де ла Фуэнте қўл остидаги Испания терма жамоаси 2023 йилдан буён бирор рақибга асосий вақтда имкониятни бой бермаган. Бу давр ичида испанлар Миллатлар лигасида ҳам, Европа чемпионатида ҳам зафар қучишди.

Жаҳон чемпионати–2026 саралашининг дастлабки беш туридан сўнг Испания терма жамоаси 15 очко тўплаб, E гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг