locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де ла Фуэнте минтақадаги вазият сабаб Finalissima ўтказиладиган жойни бошқа давлатга кўчиришни таклиф қилмоқда

Аввалроқ Қатар футбол ассоциацияси барча турнирлар номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Яқин Шарқдаги ҳозирги вазият туфайли 2026 йилги Finalissima ўтказиладиган жойни Қатардан бошқа давлатга кўчириш керак деб ҳисоблайди.

«Музокаралар олиб борилаётганидан хабардормиз. Жамият учун асосий вазифа — можарони тўхтатиш, аммо агар биз унинг ичида бўлсак ва бу қанча давом этишини билмасак, ушбу давр мобайнида Қатарда ўйнай олмаймиз. Агар иложи бўлса, учрашув ўтказиладиган жойни кўчириш энг мақбул қарор бўлар эди», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Аввалроқ Қатар футбол ассоциацияси (QFA) матбуот хизмати барча футбол турнирлари номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг