locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де ла Фуэнте: «Мен ҳар доим айтиб келганман — футболчиларнинг соғлиғи мени энг кўп ташвишга солади»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Родри ва Карвахалнинг жароҳатлари ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дани Карвахал ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри олган жароҳатлар ҳақида фикр билдирди.

«Мен ҳар доим айтиб келганман — футболчиларнинг соғлиғи мени энг кўп ташвишга солади. Айниқса март, апрель ва май ойларида тикланиш учун вақт кам бўлади, шунда муаммолар юзага келиши мумкин. Ҳозирча эса вақт етарли. Родри ҳам, Дани ҳам жиддий жароҳат олган, бундай жароҳатлар тикланиш жараёнини мураккаблаштиради. Бироқ ҳали имконият бор, ва мен ишонаманки, улар терма жамоага қайтиш учун етарли ҳолатга келишади», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида бўлиб ўтади. Мусобақа доирасида Испания миллий жамоаси Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг