locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де ла Фуэнте: «Бундай ўйинларда яққол фаворит бўлмайди»

Испания бош мураббийи Бельгияга қарши баҳс аввалида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де ла Фуэнте: «Бундай ўйинларда яққол фаворит бўлмайди»
ФОТО: Getty images

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Бельгияга қарши бўлажак учрашув олдидан фикр билдирди.

«Бизни фаворит деб ҳисоблашларидан қўрқмаймиз ҳам, хавотир ҳам олмаймиз. Аммо бундай ўйинларда фаворит бўлмайди. Бизни шундай баҳолашса ҳам, бу ҳақда ўйлаб ўтирмаймиз.

Чорак финалга чиқиш осон эмас. Бу босқичда ҳеч ким рақибига ён бермайди. Барчасига фақат қаттиқ меҳнат, тўғри ёндашув, футболчиларнинг соғлом ҳолатини сақлаш ва 26 нафар футболчи орасидан энг тўғри танлов қилиш орқали эришилади. Биз келажак ҳақида ўйлаяпмиз, аммо аслида бажарган ишимизга энг ҳаққоний баҳо берувчи нарса — натижалардир», — деди де ла Фуэнте.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг