Де Ла Фуэнта: «Ҳар доим ҳам 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ғалаба қозониш қийин»
Испания бош мураббийи Грузияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Грузия устидан қозонилган ғалабага (2:0) муносабат билдирди.
“Ҳар доим ҳам 5:0 ёки 6:0 ҳисобида йирик ҳисобда ғалаба қозониш аслида жуда қийин. Грузия тартибли, катта жонбозлик билан ҳимояланди ва ажойиб дарвозабонга эга эди.
Бундай ҳисобда ғалаба қозониш учун, бу ерда гап фақат рақибда эмас, ўзингиз ҳам ҳақиқатан ҳам энг юқори даражада ўйин кўрсатишингиз керак”, - дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Розикжон Султонмуродов
Журналист