locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Йонг сўнги ўн йилликнинг энг яхши кўрсаткичларидан бирини қайд этди

«Барселона» яримҳимоячиси «Леванте»га қарши ўйинда 117 та узатма берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасида сўнгги 10 мавсум давомида фақат икки нафар яримҳимоячи бир ўйинда 115 тадан ортиқ узатма амалга ошириб, 97% ва ундан юқори аниқликка эриша олган.

Squawka портали берган маълумотларга кўра, ушбу рўйхатдаги биринчи кўрсаткич «Реал Мадрид» собиқ футболчиси Тони Кроосга тегишли. Германиялик футболчи 2018 йили «Хетафе»га қарши баҳсда 119 та узатмани амалга ошириб, уларнинг 117 тасини (98% аниқлик) манзилга аниқ етказган эди.

Кеча, 2026 йилнинг 22 февраль куни «Барселона»нинг «Леванте»га қарши кечган учрашувида (3:0) Френки де Йонг ушбу натижани такрорлади. Нидерландиялик яримҳимоячи ўйин давомида 117 та узатма ижро этди ва уларнинг 114 таси аниқ чиқди (97% аниқлик).

Бундан ташқари, Френки наfaқат тўпни назорат қилди, балки ҳужумларни ташкил этишда ҳам етакчи бўлди. У майдондаги барча футболчилар ичида энг кўп — 4 та голли вазият яратишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг