locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Йонг оғир жароҳат олди, тўрт ойга сафдан чиқиши мумкин

Ҳозирча унинг аниқ ташхиси қўйилмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де Йонг оғир жароҳат олди, тўрт ойга сафдан чиқиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Барселона» ва Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг миллий жамоа йиғинида тиззасидан жароҳат олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчи жароҳат билан Каталония клуби ихтиёрига қайтган. Ҳозирча унинг аниқ ташхиси қўйилмаган. Яқин кунларда де Йонг қўшимча тиббий текширувлардан ўтади. «Барселона» раҳбарияти эса футболчининг ҳолатидан жиддий хавотирда.

Дастлабки маълумотларга кўра, нидерландиялик ярим ҳимоячи тўрт ойгача майдондан четда қолиши мумкин. Агар бу тахмин тасдиқланса, де Йонг жорий мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юбориши эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамиз, у ўтган мавсумда ҳам сон мушаклари жароҳати туфайли февраль ойи охиридан апрель бошигача қарийб икки ой майдонга тушмаган эди. Бундан ташқари, де Йонг аввал икки марта тўпиғидан жароҳат олиб, жами олти ой ва 31 та учрашувни ўтказиб юборган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг