Де Йонг: «Биз бор кучимизни ишга солдик»
«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан (2:0, 1:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биз жуда яхши ўйин ўтказдик ва боримизни бердик. Менда омад биз томонда бўлмади деган ҳиссиёт бор. Биз ўсмоқдамиз, ҳар қандай совринлар учун кураша оладиган ёш ва иқтидорли жамоамиз бор. Шу руҳда давом этамиз. Чорак финалда мусобақани тарк этиш ҳар доим ёмон. Биз ғалаба қозонишни истаймиз. Бу ёмон ўйнаётганимизни ёки нотўғри йўлда эканлигимизни англатмайди. Чемпионлар Лигасида ҳамма нарса майда деталларга боғлиқ ва бироз омад ҳам халакит бермаган бўларди. Агар шу тарзда ўйнашда давом этсак, эртами-кечми омад бизга ҳам кулиб боқади», — деди Френки де Йонг.
Икки ўйин натижасига кўра «Атлетико» «Барселона»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Яримфиналда Диего Симеоне шогирдлари «Арсенал» ва «Спортинг» қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади. «Барселона» эса мусобақадаги иштирокини якунлади.