locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Хеа: «Керрик «МЮ»да юқори даражада ишламоқда»

«Фиорентина» дарвозабони собиқ жамоаси бош мураббийи фаолиятига баҳо берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони, ҳозирда «Фиорентина» шарафини ҳимоя қилаётган Давид де Хеа манкуниянликлар бош мураббийи Майкл Керрикнинг фаолиятига баҳо берди.

«Керрик шунчаки ақл бовар қилмайдиган даражада ишламоқда. У ажойиб инсон, футболчиларни жуда яхши тушунади, у билан мулоқот қилиш осон. Ҳозирда «Юнайтед» кўплаб ўйинларда ғалаба қозоняпти ва яхши ўйин кўрсатмоқда. Умид қиламанки, улар Чемпионлар Лигасига йўлланма олишади ва ривожланишда давом этишади. Жамоани яна юқори поғоналарда ва совринлар учун курашда кўришни истардим», — деди де Хеа TNT Sports нашрига берган интервьюсида.

Айни дамда «Манчестер Юнайтед» 55 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ўзининг навбатдаги учрашувини 13 апрель куни «Лидс Юнайтед»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг