locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Хеа: «Бундай бўлса, АПЛда нечта чемпионликни қўлга киритганман?»

Испаниялик дарвозабон 2011 йилдан 2023 йилгача «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де Хеа: «Бундай бўлса, АПЛда нечта чемпионликни қўлга киритганман?»
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Давид де Хеа «Манчестер Сити»га нисбатан эҳтимолий жазо чоралари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Шаҳарликлар» молиявий қоидаларни бузиш бўйича қўйилган 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилган. Клубга нисбатан ўтган мавсумларда тўпланган очколарни бекор қилиш, катта миқдорда жарима солиш ва ҳатто Премьер-лигадан четлатиш каби жазо чоралари қўлланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Айни пайтда «Фиорентина» шарафини ҳимоя қилаётган де Хеа ижтимоий тармоқда ҳазиломуз савол билан мурожаат қилди:

«Хўш... Келинг, гаплашамиз. У ҳолда мен АПЛда нечта чемпионликни қўлга киритган бўламан?»

Испаниялик дарвозабон 2011 йилдан 2023 йилгача «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепган. Унинг жамоаси бу даврда АПЛда бир марта чемпион бўлган, яна уч марта иккинчи ўринни эгаллаган. Қизиғи шундаки, ушбу уч ҳолатнинг барчасида «қизил иблислар» «Манчестер Сити»дан кейинги поғонада қолган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг