locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Брюйне тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга учиб кетди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Де Брюйне тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга учиб кетди
ФОТО: Getty Images

Бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне “Наполи”га ўтишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга учиб кетди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи бўлган самолёт бугун Рим шаҳрига қўнган. Кейинроқ 33 ёшли ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтади.

Аввалроқ ОАВда Де Брюйне “Наполи” билан йилига 5 миллион евро маошга эга бўлган икки йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Де Брюйне ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 20 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг