locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Брюйне пайшанба куни “Наполи”да тиббий кўрикдан ўтади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Де Брюйне пайшанба куни “Наполи”да тиббий кўрикдан ўтади
Фото: Getty Images

Кевин Де Брюйне пайшанба куни "Наполи"га ўтиши мумкин.

У "Манчестер Сити"даги ўн йиллик фаолиятидан сўнг "Наполи" клубига эркин агент сифатида келиб қўшилмоқда.

33 ёшли белгиялик ярим ҳимоячи йилига 5 миллион евро маош оладиган 2+1 шартнома имзолаётгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, Кевин эртага Римга келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг шартнома имзоланади.

Маълумот учун, 2024/25 йилги мавсумда белгиялик футболчи АПЛнинг 28 учрашувида 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг