locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Брюйне «Интер Майами»га ўтиши мумкин

Эндиликда 35 ёшли футболчининг MLSга ўтиш эҳтимоли яна кун тартибига чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де Брюйне «Интер Майами»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Интер Майами» «Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнени ўз сафига қўшиб олишга бўлган қизиқишини қайта тиклади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, Америка клуби бельгиялик футболчини Лионель Месси, Луис Суарес ва Родриго Де Паул билан бир жамоада жамлашни истамоқда.

2025 йилнинг ёзида "Интер Майами" ва "Сан-Диего" клублари Де Брюйнега қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Ярим ҳимоячи ҳар икки клуб билан музокаралар олиб борди, бироқ якунда фаолиятини Европада давом эттиришга қарор қилди.

Эндиликда 35 ёшли футболчининг MLSга ўтиш эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. "Интер Майами"дан ташқари, "Чикаго Файер" ва "Сан-Диего" клублари ҳам Де Брюйне атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг