Де Брюйне “Чикаго”га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ёзда “Чикаго Файр” жамоасига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Иллинойс штати вакиллари бельгиялик футболчи билан боғланган. Томонлар дастлабки музокараларни ўтказганлиги айтилмоқда.
Шунингдек, унга “Интер Майами” жамоаси ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне мавсум якунида “Манчестер Сити”ни эркин агент мақомида тарк этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист