locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Давронов: «Мухлисларга раҳмат»

“каттақўрғон” жамоаси навбатдаги тур учун машғулотларга киришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Давронов: «Мухлисларга раҳмат»
photo: Kattaqo'rg'on FK

“каттақўрғон” жамоаси навбатдаги тур учун машғулотларга киришди. “Пахтакор ФЖ” билан ўйинда гол урган Сайёдбек Давронов ўша баҳс ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар бир рақиб бизга қарши 2 ҳисса куч билан ўйнаяпти. Шу туфайли ҳеч қайси баҳс осон бўлмаслиги аниқ. Интизом туфайли 3 очкони қўлга киритдик.

Жароҳатдан кейин спорт формамни тиклашимга яқиндан ёрдам берган мураббийлар ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинларда ҳам қўлимдан келганича улар учун ҳаракат қиламан.

Олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган. Бу йўлда бизга бевосита йўлдош бўлаётган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман”, — дейди 25 ёшли ҳужумчи.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг