locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Давид Сильва «Сити» - «Реал» баҳси учун фикр билдирди

Илк учрашувда мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Давид Сильва «Сити» - «Реал» баҳси учун фикр билдирди
ФОТО: Getty images

Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Давид Сильва Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ҳақида фикр билдирди. Илк учрашувда мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Реал» Чемпионлар лигасида бутунлай бошқача ўйнайди. Чемпионатдаги натижалари аввалги мавсумларга нисбатан унчалик яхши бўлмаса ҳам, бу турнирда жамоа доим кучли кўринади. Кўпчилик «Сити» сафарда яхшироқ натижа кўрсатишини кутганди, аммо олдинда яна жавоб ўйини бор. Умид қиламанки, улар тез гол уриб, ўйинга қайта олади.

Агар «Манчестер Сити» ўйиннинг илк дақиқаларидан босим ўтказиб, гол урса, улар яна курашга қайтади. Буни акси бўлиб, улар гол ўтказиб юборса, муаммолар пайдо бўлади», — деди Сильва AS нашрига берган интервьюсида

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг