locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Давид Рая: «Месси — тарихдаги энг буюк футболчи»

«Арсенал» посбони турли номинацияларда энг яхши ўйинчилар номини айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Давид Рая: «Месси — тарихдаги энг буюк футболчи»
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Испания миллий жамоаси дарвозабони Давид Рая ESPN билан интервьюда жаҳоннинг энг яхши футболчиларини турли номинацияларда танлади ва тарихдаги энг буюк ўйинчи кимлигини айтди.

Энг яхши бомбардир: Лионель Месси

Энг яхши дарвозабон: Икер Касильяс

Энг яхши плеймейкер: Серхио Бускетс

Энг харизматик футболчи: Златан Ибрагимович

Энг яхши ҳимоячи: Серхио Рамос

Энг яхши дриблер: Неймар

Тарихдаги энг буюк ўйинчи: Лионель Месси

Маълумот учун, аргентиналик ҳужумчи «Олтин тўп»ни қўлга киритиш бўйича рекордчи — у France Football мукофотини карьераси давомида саккиз марта қўлга киритган.

Бундан ташқари, Месси тўрт марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган ва Испания ҳамда Франция миллий чемпионатида жами 12 марта ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг