Давид Райя Чемпионлар лигаси ярим финалида ПСЖга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
«Арсенал» дарвозабони Давид Райя УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк учрашувида «Пари Сен-Жермен»га қарши (0:1) кечган беллашув ҳақида фикр билдирди.
«ПСЖ тез гол урди. Биринчи 15 дақиқада тўлиқ устунлик улар томонида бўлди. Кейин эса биз ташаббусни қўлга олдик, деб ўйлайман. Бир нечта имкониятларимиз бўлди, лекин Доннарумма жамоасини қутқарди. 25-дақиқадан кейин биз ҳар қандай рақибни ютолишимизни кўрсатдик. Бу мавсумда кўп марта сафарда ғалаба қозонганмиз. Парижга ҳам айнан ғалаба учун йўл оламиз», — деди Райя УЕФА расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 29 апрел куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида ўтди. Ўйинга словениялик ҳакам Славко Винчич хизмат кўрсатди. Жавоб баҳси 7 май куни Парижда бўлиб ўтади.