Давид Луис Кипр чемпиони билан шартнома имзолади
Фото: Getty Imagesди
Бразилиялик ҳимоячи Давид Луис фаолиятини Кипр чемпионатида давом эттиради.
Томонлар 2027 йилга қадар шартнома имзолади.
Луис Кипрга кўчиб ўтишдан олдин Бразилия чемпионатининг "Форталеза" жамоасида ўйнади ва у ерда 7 ўйинда қатнашди.
Тажрибали футболчи фаолияти давомида "Челси", "Арсенал" ва ПСЖ каби клубларда тўп сурган.
Шунингдек, Бразилия терма жамоаси сафида 50 дан ортиқ ўйин ўтказган.
Маълумот учун, бразилиялик ҳимоячининг янги клуби — «Пафос» Кипрнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист