locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Давид Алаба «Удинезе» футболчисига айланди

Алаба янги жамоаси билан 2027 йил 30 июнига қадар шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Давид Алаба «Удинезе» футболчисига айланди
ФОТО: Getty images

Австриялик ҳимоячи Давид Алаба Италиянинг «Удинезе» клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

Алаба янги жамоаси билан 2027 йил 30 июнига қадар шартнома имзолади.

«Фаолиятим давомида кўп нарсаларга эришдим, аммо бир нарса ўзгармади: мен яна ғалаба қозонишни истайман. Ҳали ҳам амбицияларим юқори ва А Серияда энг юқори даражада ўйнашни хоҳлайман», — деди футболчи шартнома имзолаганидан сўнг.

Алаба «Удинезе»га Мадриднинг «Реал» клубидаги фаолиятидан кейин қўшилди. Австриялик футболчи унга қадар кўп йиллар давомида Мюнхеннинг «Бавария»си шарафини ҳимоя қилган ва Германия клуби сафида бир қатор совринларни қўлга киритган.

«Удинезе» жорий мавсумда Италия чемпионатининг 5 та туридан сўнг 4 очко жамғарган ва турнир жадвалининг 13-ўринида бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг