locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

David Alaba “Udineze” билан келишувга эришди

34 ёшли австриялик футболчи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид”нинг собиқ ҳимоячиси David Alaba фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин. 34 ёшли австриялик футболчи “Удинезе” билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Fabrizio Romano хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар трансфернинг асосий шартларини келишиб бўлган. Энди расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва қолган расмий жараёнларни якунлаш керак. Шундан сўнг Alaba “Удинезе” футболчиси сифатида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Alaba 2021 йилдан 2026 йилгача “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилди. Мадрид клуби билан шартномаси якунлангач, у эркин агент мақомини олган. Австриялик ҳимоячи “Реал” сафида барча мусобақаларда 132 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Alaba фаолияти давомида “Бавария” ва “Реал Мадрид” билан жами тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. У, шунингдек, Германия чемпионлигини 10 марта, Испания чемпионлигини эса икки марта қўлга киритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг