locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дарвин Нунес яна Европага қайтиши мумкин — Ди Марсио

Уругвайлик ҳужумчи ҳозирда «Ал Ҳилол» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби айни пайтда Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нунесни сотиб олиш вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлука Ди Марсио хабар берди.

26 ёшли форвард «Ювентус» учун устувор нишонга айланган. Клуб раҳбарияти уни жамоанинг асосий ҳужумчиси Душан Влаховичга муносиб рақобатдош сифатида кўрмоқда.

Нунес 2025 йилнинг ёзида 53 миллион евро эвазига «Ливерпул»дан «Ал Ҳилол»га кўчиб ўтган эди. У Саудия клуби сафида жами 24 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бироқ жамоага Карим Бенземанинг келиши уругвайлик футболчининг ўйин амалиёти камайишига ва асосий таркибдаги жойини йўқотишига сабаб бўлди. Шу боис, Нунес клубини алмаштириш ҳақида жиддий ўйламоқда.

Маълумот учун, Дарвин Нунеснинг «Ал Ҳилол» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг