Дарвин Нуньес Европага қайтиш арафасида
Уругвайлик ҳужумчига Туркиянинг «Бешиктош» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
ФОТО: Getty images
«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньес яна Европага қайтиши мумкин.
Журналист Саша Тавольерининг X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, уругвайлик ҳужумчига Туркиянинг «Бешиктош» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, томонлар 27 ёшли футболчини 2026/2027 йилги мавсум охиригача ижара асосида ўтказиш бўйича келишувга яқин турибди.
Маълумот учун, «Ал-Ҳилол» Дарвин Нуньесни 2025 йил ёзида «Ливерпуль»дан 53 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Ҳужумчи Саудия чемпионатининг ўтган мавсуми биринчи қисмида 16 та учрашув ўтказиб, 6 та гол ва 4 та голли узатма қайд этган. Қишки трансфер ойнасида эса жамоадаги легионерлар сони ортиқча бўлгани сабабли унинг номи қайдномадан чиқарилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист