locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дарвин Нунес АПЛга қайтиши мумкин — манба

Уругвайлик футболчи ҳозирда «Ал Ҳилол» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси, айни дамда Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Дарвин Нунес жорий ёзда яна Премьер-лигага қайтиши мумкин. TEAMtalk нашри тарқатган маълумотга кўра, 26 ёшли форварднинг атрофидаги вазиятни Англиянинг бир қатор нуфузли клублари диққат билан кузатиб бормоқда.

Нунес ўтган йилнинг ёзида «Ливерпул»дан тахминан 46 миллион фунт (53 млн евро) эвазига Саудия клубига ўтган эди. У янги жамоасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол уришга улгурди, бироқ февраль ойидаги кутилмаган ўзгаришлар футболчининг режалари ва клубдаги мавқеига жиддий зарба берди.

Вазиятнинг кескинишувига «Ал Ҳилол» томонидан тажрибали ҳужумчи Карим Бенземанинг трансфери сабаб бўлди. Саудия Арабистони чемпионатидаги легионерлар учун ўрнатилган қатъий квота туфайли, клуб Нунесни ички лига ва мамлакат кубоги учун бериладиган қайдномадан чиқариб ташлашга мажбур бўлди. Бу шуни англатадики, уругвайлик форвард жорий мавсумнинг қолган қисмда лига ўйинларида иштирок эта олмайди.

Ушбу қарор Нунес учун мутлақо кутилмаган зарба бўлди ва уни Яқин Шарқдаги келажаги ҳақида жиддий бош қотиришга мажбур қилди. Манбанинг хабар беришича, бир қатор Европа клублари ёзги трансфер ойнаси олдидан футболчи бўйича сўров юбора бошлаган. Хусусан, воситачилар Англиянинг «Тоттенҳем» ва «Ньюкасл» клублари билан алоқага чиқиб, агар Нунес трансферга қўйилса, уни сотиб олиш имконияти борлиги ҳақида маълумот беришган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг