Дарвин Нунес АПЛга қайтиш учун маошини камайтиришга қарши эмас
«Челси» унга жиддий қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
«Ал Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нунес ёзги трансфер ойнасида Англияга қайтиши мумкин.
Transfer News Live журналист Марк Брус маълумотига таяниб хабар беришича, Лондоннинг «Челси» клуби 26 ёшли уругвайлик форвардга жиддий қизиқмоқда.
Бироқ ҳужумчининг Англия Премер-лигасига қайтиши учун у маошини сезиларли даражада камайтиришига тўғри келади. Нунес яна АПЛда ўйнаш учун юқори маошини пасайишига қарши эмас.
Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.
Нунес аввал «Ливерпул» сафида АПЛда 95 та баҳсда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 16 та голли узатма амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист