Даниялик футболчи Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин
Айни пайтда клублар зарур ҳужжатларни алмашмоқда.
ФОТО: Getty images
"Копенгаген" ҳужумчиси Йордан Ларссон фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Саудия Арабистони лигаси 29 ёшли швециялик футболчининг трансферини маъқуллаган. Айни пайтда клублар зарур ҳужжатларни алмашмоқда. Трансфер қиймати 1,5 миллион долларни ташкил этади.
Аввалроқ Ларссон "Ал-Иттифоқ" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинганди.
Агар келишув амалга ошса, футболчи дебютини Саудия Арабистони чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Ан-Наср"га қарши баҳсда ўтказиши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист