locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дания терма жамоасининг ЖЧ-2018даги бош мураббийи Оге Харейде 72 ёшида вафот этди

Июль ойида норвегиялик мураббийга мия шиши саратони ташхиси қўйилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дания терма жамоасининг ЖЧ-2018даги бош мураббийи Оге Харейде 72 ёшида вафот этди
ФОТО: Getty imagesейде 72 ёшида вафот этди

Дания ва Норвегия терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда VG нашри мутахассис ўғлининг сўзларига таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Харейденинг вафоти ҳақида пайшанба куни маълум бўлди. Июль ойида норвегиялик мураббийга мия шиши саратони ташхиси қўйилган эди.

«Дадам кечқурун уйда оила аъзолари бағрида оламдан ўтди. У сўнгги ўйинини ўтказди. Касаллиги даврида бизга кўрсатилган барча муҳаббат учун бехисоб миннатдормиз», — деди мураббийнинг ўғли Бендик Харейде.

2017 йили Харейде Дания терма жамоасини Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқди ва жамоа 1/8 финалга қадар етди.

Турли йилларда у Норвегия ва Исландия терма жамоаларига ҳам бошчилик қилган, клуб даражасида эса «Мольде», «Русенборг», «Викинг», «Брондбю», шунингдек, Швециянинг «Хельсингборг», «Мальмё» ва «Эргрюте» жамоаларида ишлаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг