Даниэл Мальдини “Кальяри” сафида ўйнайди
Италия А Сериясининг янги мавсуми 22-август куни бошланади.
Фото: Getty Images
“Аталанта” футболчиси Даниэл Мальдини фаолиятини “Кальяри”да давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, томонлар трансфер бўйича келишувга эришган. 24 ёшли италиялик футболчи Сардиния клубига ижара асосида қўшилади. Келишувга Мальдинини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконини берувчи банд ҳам киритилган. Трансфернинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.
Аввалроқ Паоло Мальдинининг ўғлига “Сассуоло” ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ якунда “Кальяри” “Аталанта” билан келишувга эришди.
Италия А Сериясининг янги мавсуми 22-август куни бошланади.
Насрулло Каримов
Журналист