locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дани Себальос мавсум якунида «Реал Мадрид»ни тарк этади

29 ёшли хавбек Моуриньюнинг режаларига кирмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Яримҳимоячи Дани Себальос шу ёзда эркин агент сифатида мадридликлар сафидан кетади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, қарор якуний — 29 ёшли хавбек «Қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг келгуси режаларига кирмайди. Себальос фаолиятида янги саҳифа очишга тайёр. Аввалроқ, футболчи «Реал» билан амалдаги шартномасининг сўнгги йилидан воз кечиб, «Бетис»га қайтишни истаяётгани, бироқ мадридликлар унинг трансферида 7-8 миллион евро ишлаб олмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳозирда «Бетис» Себальосни ўз сафига қўшиб олишга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Шунингдек, май ойида Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳам футболчига қизиқиш билдирган, бироқ Дани бу вариантни кўриб чиқмаган. Маълумот учун, ярим ҳимоячининг «Реал» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилиши керак эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг