locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дани Алвес қамоқда ўтказган вақти учун товон пули олиши мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Дани Алвес қамоқда ўтказган вақти учун товон пули олиши мумкин
ФОТО: Jordi Borras/AFP/Getty Images

Бразилия терма жамоаси ва Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ ҳимоячиси Дани Алвес ҳибсда ўтказган кунлари учун 20 минг евро товон пули олиши мумкин. Бу ҳақда Марcа хабар бермоқда.

Манбага кўра, Олий суд зўравонлик иши бўйича биринчи ҳукмни бекор қилгани сабабли, собиқ футболчи қамоқда ўтказган 405 куни учун товон пулини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қайд этилишича, Алвес Мексиканинг “Пумас” клубидан ҳам шартномани муддатидан аввал бекор қилингани учун 2 миллион евро талаб қилиши мумкин. Чунки футболчи оқланса, бу асоссиз деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Алвес аввалроқ жинсий зўравонликда айнланиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Бироқ, далиллар йўқлиги сабаб бир йилда сўнг озодликка чиқарилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг