locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дана Уайт шу ҳафта Оқ уйда ташкил этиладиган турнирнинг тўлиқ кардини эълон қилади

Ушбу шов-шувли мусобақа 14 июн куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC раҳбари Дана Уайт жорий йилнинг 14 июн куни Оқ уйда бўлиб ўтиши кутилаётган тарихий турнир тафсилотларини шу ҳафтада эълон қилишини тасдиқлади.

АҚШ президенти қароргоҳи ҳудудида мусобақа ўтказиш режалари ҳақида аввалроқ маълум қилинган эди. Инсайдерларнинг сўзларига кўра, мазкур тадбирни ташкил этиш учун промоушен 60 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаши мумкин, бироқ бу омил ташкилотнинг мақсадига тўсқинлик қилаётгани йўқ.

«Сизлар учун қўшимча маълумотлар тақдим этилади. Аслида, мен айнан шу ҳафтада Оқ уйдаги жанг ҳақида эълон қилишим керак. Ҳафталик режамиздан ушбу анонс ўрин олган», — дея таъкидлади Дана Уайт.

Турнир трансляцияси Paramount+ платформаси орқали амалга оширилади, шунингдек, шоунинг бир қисми CBS телеканалида намойиш этилиши кутилмоқда. Тахминларга кўра, жанглар карди олти ёки етти учрашувдан иборат бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг