Дана Уайт бокс тарихидаги энг кучли тўрт нафар спортчини эълон қилди
UFC президенти Дана Уайт бокс тарихидаги энг буюк тўрт нафар чарм қўл устасини санаб берди. Бу ҳақда MMAJunkie хабар бермоқда.
Уайт талқинига кўра «Даҳолар квартети»:
- Муҳаммад Али
- Шугар Рей Робинсон
- Флойд Мейвезер-кичик
- Майк Тайсон
Рейтингнинг мутлақ етакчиси сифатида Муҳаммад Алининг эътироф этилиши бежиз эмас. Афсонавий боксчи 1960 йилги Олимпиада чемпиони, шунингдек, супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони (1964—1966, 1974—1978) ҳисобланади. Бир қатор нуфузли нашрлар томонидан «Аср спортчиси» деб тан олинган Али, BoxRec талқинига кўра вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) барча даврларнинг энг яхши боксчилари рўйхатида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Муҳаммад Али ўз фаолиятини якунлаган, 1987 йилда Бокс шон-шаф аф залига, 1990 йилда эса Халқаро бокс шон-шаф аф залига киритилган.
Дана Уайтнинг ушбу танлови ижтимоий тармоқларда катта баҳсларга сабаб бўлмоқда. Масалан, кўпчилик бу рўйхатда Менни Пакьяо ёки Саул «Канело» Алвареснинг йўқлигидан ҳайрон.