Дана Уайт Александр Усикка ҳамкорлик таклиф қилди
UFC раҳбари янги бокс промоушенига асос солди.
ФОТО: Getty Images
Zuffa Boxing промоушени украиналик бокчи Александр Усик билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда Усик жамоаси менежери Сергей Лапин маълум қилди.
«Биз музокаралар олиб бормоқдамиз, улар қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча тафсилотларни ошкор эта олмаймиз. Қисқача айтганда, бир нечта очиқ эшиклар мавжуд. Агар ҳамкорлик формати, молиявий шартлар ва вақт биз учун мақбул бўлса, бозор кутилмаган бурилишга гувоҳ бўлиши мумкин», — дея Лапиннинг сўзларини келтиради talkSport.
Zuffa Boxing — UFC раҳбари Дана Уайт бошчилигидаги янги промоушен ҳисобланади. Ушбу компания ҳомийлигидаги илк расмий турнир 23 январ куни бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист