locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дамир Темиров: “Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз”

Дамир Темиров: “Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз”
Фото: FC ANDIJON

“Андижон”нинг “Динамо”га қарши ўйини аламли мағлубият билан якун топди. Лекин футболчилар рақибга қарши муносиб курашди.

Жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Дамир Темиров ҳам ушбу учрашувда майдонга тушди ва қўлдан келганича ҳаракат қилди. Ярим ҳимоячи мазкур беллашув борасида шундай деди:

“Зўр томошабоп ўйин бўлди, аммо якунда аламли мағлубият. Охирги дақиқаларда ҳужумга отланиб, ҳимояланишда хатоликка йўл қўйдик. “Динамо” биз кутгандек ўйин кўрсатди, улар ҳар доим очиқ футбол ўйнашади.

Учрашувдаги ҳар бир тўхталиш ўйин темпига таъсир қилди. Аммо бу тўхталишлар бизнинг фойдамизга бўлмади.

Мухлислардан илтимос, жамоамизни дуо қилиб туринглар, биз ижобий натижаларга эришиш учун боримизни берамиз. Максимал кучимизни сарфлаб, ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - деди Темиров.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг