locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дамир Темиров: Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ

“Андижон” клуби Суперлиганинг 10-турида “Бобур арена”да “Динамо”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дамир Темиров: Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ
photo: Andijon fk


“Андижон” клуби Суперлиганинг 10-турида “Бобур арена”да “Динамо”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Айтиш жоизки, жамоамиз иродасини ва характерини намоён қилган ҳолда ғалаба учун охиригача меҳнат қилди ва бунинг натижаси таблода акс этди.

Захирадан майдонга тушган ва жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилган Дамир Темиров клуб матбуот хизмати саволларига жавоб берди.

- Дамир, ажойиб ўйин ва ажойиб ғалаба билан табриклайман. Аввало, "Динамо"га қарши ўтказилган учрашув ҳақида фикрингизни билмоқчимиз.

- Ассалому алайкум. Ўйин жуда зўр бўлди. Шиддатли ва курашларга бой ўтди. Менимча, мухлисларга ёқди, деб ўйлайман.

- Захирадан тушганингизда голингиз ғалаба келтиради, деб ўйлаганмидингиз?

- Бунақа ўй-хаёллар албатта ҳаммада бўлади. Бандаси ихлос билан сўраса, Яратган албатта беради.

- Стадиондаги муҳит бетакрор бўлди. Мухлисларнинг бундай атмосфера яратиши сизларни янада олдинга ундади, шундайми?

- Стадиондаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бўлмайди, бу бизга қўшимча куч беради. Бежизга 12-ўйинчи дейишмайди.

- Жамоа қандай ирода ва характер кўрсата олди? Чунки жамоа голларни 80 ва 82-дақиқаларда киритди...

- Мураббийлар штаби ҳар бир ўйинга режаси бор. Шуларни тўлиқ бажарсак, ғалабаларга эришаверамиз.

- Жамоада мураббий ўзгаргач, 3 та ўйинда 7 очко олди. Айтинг-чи, қандай ўзгаришларни сезяпсиз ва бу нима билан боғлиқ?

- Кетган мураббийларга раҳмат айтаман. Улар кўп ишлар қилиб кетишди. Янги мураббийларга келадиган бўлсак, улар бизга тўғри йўналиш бериб, ўзимизни эркин ҳис қилишимизга қўйиб беришяпти.

- Биласиз, клуб олдига мавсум бошида жиддий вазифалар қўйилган. Жамоа ўз ўйини топиб, натижаларни яхшилаб боряпти. Шундай экан, мавжуд имкониятлар ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, натижа эса Яратгандан!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг