Дамир Темиров: «Ҳақли ғалабага эришдик»
Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
Фото: Андижон ПФК
«Андижон» жамоамиз Суперлига 19-тур доирасида “Бобур арена”да “Хоразм”га қарши бўлиб ўтган учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритганидан хабарингиз бор.
Учрашувни тўлиқ ўтказган ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшган ярим ҳимоячи Дамир Темиров беллашув борасида клуб матбуот хизматига ўз фикрларини қуйидагича билдирди:
“Жуда зўр ва томошабоп ўйин бўлди. Ҳақли ғалабага эришдик, деб ўйлайман. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ҳам асабийлашганимиз йўқ, чунки ўйинни 90 дақиқа назорат қилдик.
Гол ургандан кейин эмосияга берилиб, ўйин назоратини ва «концентрасия»ни йўқотмасликни ўйладик. Худога шукурки, ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қила олдик”, - деди Темиров, клуб матбуот хизматига.
Розикжон Султонмуродов
Журналист