Дадахон Юсупов «Нефтчи»га қайтди
Келишув йил якунига қадар амал қилади.
Фото: Нефтчи
Қирғизистоннинг “Нефтчи” клуби бир нечта ўзбекистонлик ўйинчилар билан шартнома имзолади.
Sports24.uz хабар беришича, 28 ёшли ярим ҳимоячи Дадахон Юсупов яна Қўчқор-Ота” жамоасига қайтган. Келишув йил якунига қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда Юсупов Қирғизистоннинг “Илбирс” клубида тўп сурган. Бу клуб либосида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 2 та ассистни қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, жамоада ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан устозлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист