Cуперлига. «Навбаҳор» 90+14-дақиқада пеналтидан ОКМКга гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди
Суперлиганинг 23-турида ОКМК ўз майдонида «Навбаҳор» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Аҳмадулло Муқумжонов 2-дақиқадаёқ мезбонларни олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада Ислом Маматказин ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада Нодир Абдураззоқов ОКМКни яна олдинга олиб чиқди.
Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар кескин кечди. 87-дақиқада ОКМК футболчиси Абубакр Ризо Турдиалиев қизил карточка олди. 90+5-дақиқада «Навбаҳор» вакили Ваня Илич майдондан четлатилди, 90+7-дақиқада эса жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ҳам қизил карточка олди. 90+14-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу натижадан сўнг ОКМК 36 очко билан 6-ўринда қолди. «Навбаҳор» эса 45 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига. 23-тур
ОКМК — Навбаҳор 2:2
Голлар: Муқумжонов 2, Абдураззоқов 68 — Маматказин 40, Абдураҳмонов 90+14 (пеналти).