CONCACAF аъзолари Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечиши мумкин
CONCACAF таркибига кирувчи айрим миллий футбол ассотсияциялари FIFA президенти Жанни Инфантинонинг навбатдаги сайловдаги номзодини қўллаб-қувватлаш бўйича аввал юборган мактубларини қайтариб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашрига таянириб Euro-Football хабар берди.
Манбага кўра, 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан CONCACAF'нинг барча 41 аъзоси Инфантинонинг қайта сайланишини қўллаб-қувватловчи мактублар юборган. Бироқ FIFA атрофидаги сўнгги воқеалардан кейин бир қатор федерациялар ўз позициясини қайта кўриб чиқишни бошлаган.
CONCACAF'нинг фавқулодда йиғилишида айрим ассотсияциялар Инфантинони қўллаб-қувватлашдан расман воз кечишга тайёр эканини билдирган. Ҳатто баъзи федерациялар буни ёпиқ тартибда амалга ошириб бўлгани ҳам тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ, Мексика, Коста-Рика ва Ямайка 2031 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилишга даъвогарлик қилаётгани сабабли, айрим CONCACAF аъзолари мураккаб вазиятда қолмоқда. Мезбон мамлакат бўйича якуний қарорни FIFA ноябрь ойида қабул қилиши кутилмоқда.