CИ Ўзбекистон терма жамоасига идеал мураббийни танлади
Ўзбекистон футбол терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Кузда юртдошларимизни дунёнинг етакчи терма жамоаларига қарши бир қатор ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди.
Аввалроқ жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоасига тажрибали хорижлик мураббий таклиф этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Йоахим Лёв ва бошқа машҳур мутахассислар номлари айтиб ўтилган. Яқинда эса сунъий интеллект ҳам ўз таклифини билдирди.
Маълумки, Ўзбекистонда футболга бўлган қизиқиш жуда юқори. Мана шу муҳаббат ва биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқилганини инобатга олган ҳолда, мухлислар терма жамоадан юқори натижалар кутмоқда. Айни пайтда жамоа бош мураббийи Тимур Кападзенинг катта тажрибага эга эмаслиги унинг номзоди атрофида саволлар туғдираётгани боис, эҳтимол, бош мураббий лавозимига хорижлик мутахассис таклиф этилади.
Сунъий интеллект фикрига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси учун энг муносиб номзод — испаниялик мутахассис Хави Эрнандес. “Барселона” афсонаси ва собиқ бош мураббийи айни пайтда ишсиз ва янги лойиҳаларни кўриб чиқишга тайёр.
ИИ ушбу номзодни қуйидаги жиҳатлар билан асослайди:
• Хави ҳозирда эркин агент ва янги муаммоларга очиқ.
• У тактик жиҳатдан жуда мослашувчан: ҳужумкор ўйинни ҳам, эҳтиёж бўлса, мустаҳкам ҳимоявий тактикани ҳам йўлга қўя олади.
• “Барселона”ни бошқарган вақтда у жамоани мураккаб шароитда бошқарган — таркиб тўлиқ эмасди, клуб молиявий ва имиж бўйича қийинчиликларга дуч келаётганди.
• Хави техникага асосланган футболни ёқтиради ва истеъдодга таянади — бу жиҳатлар ўзбекистонлик ўйинчиларга ҳам хос.
• У йирик мусобақаларда улкан тажрибага эга ва футболчиларни руҳлантиришни яхши билади.
CИнинг фикрига кўра, Йоахим Лёв номзоди хавфли бўлиши мумкин. У узоқ вақтдан бери ишламайди ва асосан тайёр жамоа билан ишлаган - унинг мураккаб шароитларда ишлаш тажрибаси йўқ.
Жаҳон чемпионати арафасида терма жамоа мураббийи масаласи янада долзарб аҳамият касб эта бошлади. Хави Эрнандес номзоди шу кунларда футбол жамоатчилиги орасида энг кўп муҳокама қилинаётганлардан бирига айланди.