ЧЛ. Спортинг Қайратни йирик ҳисобда мағлуб қилди
Қозоғистонликлар дарвозабони Шерхан Қалмурза ерлатиб йўлланган 11 метрли жарима зарбасини оёқлари билан қайтарди.
Photo: gettyimages
Чемпионлар лигаси 1-турида Спортинг Қайратни қабул қилди. Дастлаб мезбонлар пенальтидан унумли фойдалана олишмади.
Қозоғистонликлар дарвозабони Шерхан Қалмурза ерлатиб йўлланган 11 метрли жарима зарбасини оёқлари билан қайтариб қолди. Шундай бўлишига қарамасдан португалияликлар якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда Тринкау дубл қайд этди.
«Спортинг» - «Қайрат» 4:1
Голлар: Тринкау (44, 65), Санто (66), Кенда (68), Эдмилсон (86).
Спортинг – Виржиния, Фреснеда, Кварежма, Инакио, Араухо, Ҳюлманд, Кочорашвили, Кенда, Тринкау, Голсалвес, Суарес.
Қайрат – Қалмурза, Тапалов, Мартинович, Сорокин, Мата, Касабулат, Офри, Мринский, Монтейро, Громыко, Сатпаев.
Иброҳим Жалолов
Редактор