ЧЛ. ПСЖ меҳмонда Бавария билан дуранг ўйнади ва финалга йўл олди
УЕФА чемпионлар лигаси яримфинал жавоб ўйини баҳси доирасидаги Бавария – ПСЖ ўйини бўлиб ўтди.
«ПСЖ» «Бавария» билан сафарда дуранг қайд этди ва Париждаги ғалаба эвазига қаторасига иккинчи йил финалга чиқди.
Мюнхен клуби турнирни тарк этгач, Европада ҳеч бир жамоада требл қилиш имконияти қолмади.
Амалдаги чемпион 30 май куни «Арсенал»га қарши финалда чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.
ЕЧЛ. Яримфинал
Бавария — ПСЖ 1:1
6 май, «Альянс Арена»
Голлар: Кейн (90+3) — Дембеле (3).
Бавария — Нойер, Станишич (Дэвис, 67), Упамекано (Карл, 85), Та (Ким, 68), Лаймер, Киммих, Павлович, Олисе, Мусиала (Жексон, 79), Диас, Кейн.
ПСЖ — Сафонов, Заир-Эмери, Маркиньос, Пачо, Мендеш (Маюлу, 85), Витинья, Руис (Бералдо, 86), Невеш, Дуэ (Эрнандес, 76), Кварацхелия, Дембеле (Барколя, 65).
Огоҳлантиришлар: Мендеш (8), Та (33), Кварацхелия (45+3), Диас (78), Маркиньос (86).
Биринчи ўйин — 4:5.