ЧЛ финалдан аввал ПСЖ бош мураббийи нималар деди?
УЕФА чемпионлар лигаси финал ўйинидан аввал ПСЖ устози Луис Энрике матбуот анжуманида қатнашиб журналистлар саволларига жавоб қайтарди:
"Биз финалларда ўйнашга ўрганган жамоамиз. Биз учун одат тусига кирган ва аллақачон тажриба тўплаган ҳар доимги жараёндамиз. Руҳлантириш муҳим, лекин биз кўникканмиз.
Футбол маданияти универсалдир. Бу қандайдир бир аниқ миллат ҳақида эмас. Франция жамоаларини енгдик, инглиз клублари тўсиғидан ўтдик ва мана энди Италия жамоаси билан беллашамиз. Улар юқори даражадаги жамоа.
Бизнинг ғоя ҳар қандай турдаги ўйин услубига тайёр туриш. Бу финал. Биз тўпни назорат қилиш ҳамда жамоани бошқаришга тайёрландик. Биз кучли деб ҳисоблаган жиҳатларимиз ҳақида ўйлаймиз.
Хоҳиш бошлаганимиздан бери бор, балки сиз уни аввалроқ кўришни хоҳламагандирсиз. Мен бошидан бери бир хил инсонман. Ҳеч нарсани ўзгартирганим йўқ. Ҳозир биздаги иштиёқни кўраётганингиздан хурсандман. Ҳар доим кучли тарафларимиздан фойдаланишимизга ижобий қараганман.
Ҳозир ўн ёшга улғайдим. Ҳозир тажрибалироқман. Футболчиларим тарих ёза олишади. Ортиқча ҳиссиётлар йўқлигига ишончим комил. Биз тайёрмиз ва “Интер” ҳам ўзларини шундай деб ҳисоблайди.
Ўйинни таҳлил қилиш ва ўқишни ҳар доим икки йўли бор. Футболда ўйин натижасини олдиндан тахмин қилиш ҳар доим қийин бўлган. Тажриба бўлиши муҳим деб ўйлайман. Бизни босиб ўтган йўлимизни мураккаблиги жамоа сифатида янада кучлироқ қилади. Турли хил паст-баландликлардан ўтдик. Бу каби финалларда ўйнашга одатлангандик. Европанинг энг зўр клубларига қарши ўйнадик ва бу йўлда ҳақиқий финалларда ҳам қатнашдик. Биз тайёрмиз ва қўрқмаймиз.
Дембеле олтин тўпни қўлга киритиши мумкин. Унга катта раҳмат. Менинг буюк жамоам бор. Мақсадимизга етишимиз учун ҳаммасини амалга ошира оламиз деб ўйлайман. Қарши фикрлар бўлиши мумкин. Баъзида хатоларга йўл қўйдик. Лекин, фаолиятимдаги дарслар орқали ҳозир ўзимни хотиржам ҳис қиламан.
Билмадим... Балки бу содир бўлади. Аммо, премьер-лига даражаси ҳақида ҳам ўйлашингиз керак. Бу мавсумда бир нечта инглиз жамоалари билан ўйнадик ва бу баҳслар жуда ҳам қийин бўлди. Шундай бўлса-да бу каби беллашувлар орқали ўз ўйинимизни янада шакллантира олдик.
Интер”нинг ҳимояси ҳақида гапирсам ҳаммаси жуда ҳам оддий. Жарима майдончаси атрофида ва ичида жуда зич жойлашади ҳамда деярли бўш жой қолдирмайди. Рақибда кўплаб индивидуал футболчилар, шунингдек ҳимоя ва ҳужумда юқори даражали футболчилар бор",-дейди мутахассис