locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЧЛ финалдан аввал \"Интер\" бош мураббийи нима деди?

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
ЧЛ финалдан аввал "Интер" бош мураббийи нима деди?
Photo: gettyimages

Бир неча соатдан камроқ вақт қолмоқда ва ундан кейин тўп майдон марказидан думалашни бошлайди. “Интер” финалда иштирок этиш учун Германияга етиб келди. Жамоа бош мураббийи Инзаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди:

Икки йил аввалги финалдан нима ўзгарди?

“Икки йил аввалги финалдан ўзгариш ҳозирги кунда финалга бўлаётган тайёргарликда. Кейин, ҳар бир ўйиннинг ўз тарихига эга эканлигини биламиз. Ҳар бир икир-чикрларга ҳам эҳтиёткорлик билан қарашга ҳаракат қиляпмиз. Йигитлар тайёр. Барча футболчилар танланганлар ва уларнинг мураббийи эканлигимдан фахрланаман”

Чемпионлар лигаси циклнинг охири бўлиши мумкинми?

“Келажак сифатида, эртага ўйинимиз бор. Эртага Президент билан учрашамиз ҳамда ”Интер"нинг яхшиликлари учун суҳбатлашамиз. Ҳар бир баҳс учун улкан эмоцияларни ҳис қиламан. Чемпионлар лигаси биз кўпроқ муносиб бўлган қандайдир ўзгачаликдир, чунки биз жуда кўп қийинчиликларни енгиб ўтдик. Сўнгги қадам қолди. Бу болаларга нимадир айта олмайсиз, чунки улар ҳар доим нимадир бера олган ва эртага ҳам буни уддалай олишади.

Луис Альбертонинг айтишига кўра сизга паст баҳо беришмоқда, шу тўғрими? “Интер”га ҳам шундай муносабат қилишмоқдами?

“У менга жуда ҳам кўп ишонч ва қониқиш берган футболчи ҳисобланади. Менга ҳам ”Интер"га ҳам бундай муносабатлар қилинётганидан хабарим йўқ. Шуни биламанки, бу гуруҳ бизга жуда кўп нарса бера олди ва биз майдонга ҳамма нарсани бериш учун чиқамиз. Болалигимда ҳар доим орзу қилган финалда қатнашадиган ҳозирги “Интер”дан фахрланаман.

Италия чемпионлиги қўлдан бой берилгани ҳақида ўйламаслик қанчалик муҳим ва нима содир бўлган эди?

Психологик томондан муҳим. Йигитлар яхши меҳнат қилишди. Бу тушкунлик ҳолати бизни тарк этиб улгурди. Таркиб борасида ҳали ҳам бир қарорга келганим йўқ. Мен хоҳлаган нарса бу концентрация.

ПСЖнинг устун жиҳатлари нималар ва бу нарсани йўққа чиқариш учун қандай режалар бор?

“Мураббий ҳар доим ўйинни миясида тасаввур қилади, аммо ҳаётда ҳар сафар ҳам ўйлаганлари амалга ошавермайди. ПСЖ ҳозирги кунда тўпга эгалик қилиш бўйича Европада биринчи ўринда турса, биз ҳам энг зўрлар қаторидамиз. Техник жиҳатдан яхши ўйнашимиз ҳамда улардан тўпни олиб қўйиш учун яхши дриблингга эга бўлишимиз керак, шунингдек яна бошқа муҳим жиҳатлар ҳам бор”

Поварднинг аҳволи қандай? Уни дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонга тушира оласизми?

“Ҳолати яхши. Машғулотларда борини берди ва ҳиссиётлари ҳам ижобий. Агар у ўзини яхши ҳис қилса, албатта ўйнайди. Чунки Повард биз учун муҳим футболчи”

Эҳтиёткорлик шиор бўла оладими?

“Югуриш, ирода, агрессия кабилар ҳам муҳим. Ҳар бир деталга эҳтиёткорлик билан эътибор қилишимиз керак, чунки улар ҳам худди биз каби финалга етиб келганини биламиз”

Эртанги тунги натижа келажак ҳақидаги баҳоларни қандай ўзгартириши мумкин?

“Ғалаба ва мағлубият ўртасида жуда катта фарқ бор. Биз буни жуда яхши биламиз. Энг катта истагимиз мухлисларимизга улкан қониқишни бера олишимиздир. Манчестерда бошлаган ишимизни шу ерда тугатишни хоҳлаймиз"

"Финалга қандай етиб келиш бўйича тажриба тўпладик ва уни аъло даражада уддаладик. Бу учрашувда яхши тайёрланган жамоага қарши ўйнашимизни билган ҳолда, уларга қарши иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Ўз қуролларимизни ишга соламиз. Шу ергача етиб келдик ва тўхташни хоҳламаймиз",-дейди мутахассис

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг